"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси кўмагида “ALMAZ MEDICAL” хусусий даволаш маркази очилди

"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси кўмагида “ALMAZ MEDICAL” хусусий даволаш маркази очилди

     Бугун туманимиз марказида "ALMAZ MEDICAL" хусусий даволаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, нуронийлар, шифокорлар ва мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этишди. 
Ушбу тиббий марказ "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси Оқдарё туман филиали кўмагида 1 миллиард сўм имтиёзли кредит ҳамда 800 миллион сўм микрокредит маблағи олиб, ёш бўлишига қарамасдан ташаббускор Дилноза Юсупова раҳбарлигида ташкил этилди.
    "ALMAZ MEDICAL" хусусий даволаш маркази энг замонавий лабаратория ускуналари ва тиббий анжомлар билан жиҳозланган бўлиб, 20 нафар ходимни доимий иш ўрни билан таъминлади.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM