ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ КЛАСТЕР КОРХОНАЛАРИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ КЛАСТЕР КОРХОНАЛАРИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 

Оқдарё туманида 2022 йилда уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказилади

 

Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза;
  2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат;
  3. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси;
  4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
  5. Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси
  6. Вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖнинг туман филиали томонидан берилган маълумотнома
  7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (димлом нусхаси)
  8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
  9. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси)
  10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома
  11. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
  12. Контрактатция шартномасининг бажарилиши бўйича дон корхонаси томонидан берилган маълумотнома
  13. Сўнги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича туман стат томонидан берилган маълумотнома

Танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган фермер хўжаликлари ҳужжатларни 2021 йилнинг 15 июлдан 2021 йилнинг 15 августгача туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим.

Танлов туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида танлов комиссияси иштирокида 2021 йил август ойининг иккинчи ўн кунлигида белгиланган график асосида ўтказилади. Тендерда иштирок этишни истаган фермер хўжаликлари раҳбарлари туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: (99)-599-87-70, 99-710-72-14 

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM