Депутатлар диққатига!

Депутатлар диққатига!

 

    Жорий йилнинг 9 сентябр куни соат 17:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси чақирилмоқда.

    Кун тартибида:

1.   Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг маслаҳатчиси Э.Жияновнинг ҳисоботи ҳақида;

2. Туман Адлия бўлими бошлиғи Д.Ашуровнинг 2021 йилнинг биринчи ярим йили давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида;

3. Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси И.Дониёровнинг 2021 йилнинг биринчи ярим йилида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти ҳақида.

4.  Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдиалиевнинг 2021 йилнинг биринчи ярим йили давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

5. Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Жўраевнинг 2021 йилнинг биринчи ярим йили давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM