Оқдарёлик отахонлар Тошкент шаҳрига саёҳат қилишди

Оқдарёлик отахонлар Тошкент шаҳрига саёҳат қилишди

Маълумки, октябр ойининг биринчи ҳафтаси республикамизда “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинди ва маҳаллаларда турли тадбирлар ташкил этилди. Оқдарё туманида ўтказилган ана шундай тадбирларнинг якуни сифатида 10 октябр куни Тошкент бўйлаб саёҳат уюштирилди. Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган саёҳатга 40 нафарга яқин нуроний отахонлар таклиф этилди ва улар пойтахтнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Чинакам байрам руҳида ўтган мазкур саёҳат тадбири нуронийларда катта таассурот қолдирди.
– Ҳафталик доирасида бир гуруҳ нуронийлар билан биргаликда азим Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирдик, – дейди меҳнат фахрийси Мамажон Мамадалиев. – Саёҳат давомида юртимиздаги шиддат билан бораётган бунёдкорлик ишларини кўриб лол қоласан киши. Ҳар бир ҳудудда янгилик, шаҳарларни таниб бўлмайди. Биз кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун барча ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM