"Лочинлар" спорт гуруҳи иштирокида спорт машғулотлари  бўлиб ўтди

"Лочинлар" спорт гуруҳи иштирокида спорт машғулотлари  бўлиб ўтди

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, ахборот технологиялари ҳамда китоб мутолаасига бўлган  қизиқишларини уйғотиш, ўқувчи қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва дарсдан ташқари фаолият кўрсатаётган турли тўгараклар ва секциялардаги ўқувчилар қамровини ошириш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев  раҳбарлигида 2019-йил 19-мартда ўтказилган видеосилектор мажлисининг 12-сонли баёнида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019-йил 28- мартдаги "Халқ таълими тизимида ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини  ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги 107 сонли буйруғи ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019-йил 13-апрелдаги 59-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё туман ХТБ тасарруфидаги 32-умумтаълим мактабида  ўқувчиларнинг ёзги таътилларини мазмунли ташкил этиш юзасидан турли туман тўгараклар фаолияти, спорт машғулотлари, тасвирий санъат ва мусиқий дастурлар намойиш этилди. Тасвирий санъат йўналишида 5-6-7-синф ўқувчилари фаол иштирок этишдилар, мактабнинг "Лочинлар" спорт гуруҳи иштирокида спорт машғулотлари  бўлиб ўтди, "Ёшлик" рақс дастасининг раққоса қизлари ижросида шўх ва жозибадор рақслар ижро этилди. Шунингдек, мактаб кутубхонасида китобсевар ўқувчиларнинг "Адабиёт гулшани" шеърият тадбири барчага манзур бўлди. 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM