ЭЪЛОН! Депутатлар диққатига!
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 11:00 да халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг саккизинчи сессияси чақирилмоқда.
Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.
Кун тартибида:
- туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисида;
- жиноят ишлари бўйича туман судининг 2020 йил ярим йиллик якунлари ахбороти тўғрисида;
- туман Адлия бўлимининг 2020 йил ярим йиллик якунлари ахбороти тўғрисида;
- туманда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”нинг ижроси тўғрисида;
- Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисидаги масала шунингдек, бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Сессия иши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати