Фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди

Фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Халқ қабулхонасида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулда тадбиркорлик, имтиёзли кредитлар, электр энергия, газ, коммунал тўловлар, уй-жой, ишга жойлашиш, тиббий ва моддий ёрдам, оилавий муносабатлар каби 30 га яқин масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими фуқароларнинг ҳар бир мурожаати, таклиф ва мулоҳазалари диққат билан ўрганди. Қабул қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда муддат талаб этадиган масалаларга масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM