Мурожаат мутасаддилар иштирокида жойига бориб ўрганилди

Мурожаат мутасаддилар иштирокида жойига бориб ўрганилди

Жорий йилнинг 18 январь ҳамда 24 март куни “Effect.uz” ахборот агентлигининг веб-сайтида Оқдарё туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол бўйича мураббийи Равшан Рашидовнинг ўзи футбол тўгараги юритаётган тумандаги 57-умумтаълим мактабида “Футбол маҳорат мактаби”ни ташкил этиш бўйича қилган мурожаати эълон қилинди. 
Бугун ушбу мурожаат юзасида Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев ва вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озод Жангиров бошчилигида Оқдарё туман ҳокимлиги, туман Жисмоий тарбия ва спорт бўлими, туман Халқ таълими бўлими масъуллари ҳамда мурожаат муаллифи Равшан Рашидов иштирокида батафсил ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқаро Равшан Рашидов билан мурожаати юзасида суҳбатлашилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 4 декабрдаги 5887-сонли Фармони бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Мазкур Фармонга мувофиқ Самарқанд шаҳри “Қорасув” массивида янги замонавий футбол маҳорат мактаби ташкил этилиши тўғрисида маълум қилинди. Шунингдек, Равшан Рашидов юритаётган футбол тўгарагини янада ривожлантириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан спорт жихозлари ва ўқувчилар учун спорт кийимлари билан таъминланадиган бўлди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM