Тарғибот ишлари давом этмоқда

Тарғибот ишлари давом этмоқда

Оқдарё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 апрель куни Оқдарё туман Лойиш шаҳарчаси Амир Темур кўчасида жойлашган озиқ-овқат дуконларида COVID-19 коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида дукон эгаларига тавсиялар берилди. 
Жумладан, ошхона кириш эшиклари олдига дез тўшама ташкил этиш, тана ҳароратини ўлчаш учун пирометр ва антисептик воситалар ташкил этиш, ижтимоий масофа сақлаган ҳолда тиббий ниқоб тақиб ҳаракатланишни таъминлаш, тиббий кўрикдан ўтиш, савдо дуконида сифати кафолатланмаган уй шароитида тайёрланадиган консерва маҳсулотлари ҳамда тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишини таъқиқлаш, ҳафтада бир маротаба умумий дезинфекция тадбирлари ўтказилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM