Тадбиркор ҳомийлигида 2 та мактаб биноси таъмирланди

Тадбиркор ҳомийлигида 2 та мактаб биноси таъмирланди

Шундай тадбиркорлар борки, тинимсиз изланиши, машаққатли меҳнатлари натижасида қўлга киритган ютуқларидан халқни баҳраманд этишга, кўпроқ эзгу-хайрли ишларни амалга оширишга ҳаракат қилишади. Туманимиздаги “Турон” кўп тармоқли корхонаси раҳбари тадбиркор Бегжон Ибрагимов ана шундай саховатли тадбиркорлардан бири ҳисобланади.
Тадбиркор Б.Ибрагимов жорий янги ўқув йили олдидан Янгиқўрғон массивидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда 2-умумтаълим мактабини ўз маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаб берди. Замонавий қиёфага эга бўлган ушбу мактабларда яратилган шарт-шароитлардан ўқувчилар, педагоглар ҳамда ота-оналар бениҳоя мамнун бўлишмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM