Оқдарёлик ижодкорлар Тошкент шаҳрида

Оқдарёлик ижодкорлар Тошкент шаҳрида

Бугун Оқдарёнинг "Навниҳол" ижодий гуруҳи Тошкент бўйлаб саёҳатга чиқишди. Эрта тонгдан йўл олган Оқдарёнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва ижодкор ўқувчиларнинг пойтахтдаги илк манзили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлди. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид билан дилдан суҳбат ташкил қилинди. Шоир ва шоираларимиз ўзларининг шеърларини ўқиб эшиттиришди.
Шунингдек,"Навниҳол" ижодий гуруҳининг аъзолари пойтахтдаги адиблар хиёбонида жойлашган ўзбек адабиётининг забардаст вакилларини ҳайкаллари пойига гуллар қўйишиб, ўзларининг ҳурмат ва эҳтиромини кўрсатишди. Ижодкорларнинг Тошкент бўйлаб саёҳати давом этмоқда.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM