«Ёшлар Иттифоқи қорбобоси» автобуси йўлга чиқди

 «Ёшлар Иттифоқи қорбобоси» автобуси йўлга чиқди.

2018 йил 30 декабрь куни туман хокими бошчилигида  Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгашининг  «Ёшлар Иттифоқи қорбобоси»  автобуси йўлга тушди. Автобусда  “Олтин дарё” театр жамоаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи туман Кенгашининг умумтаълим мактабларидаги   сардорлари биргаликда дастлаб  туман  тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар шифохонасидаги барча беморларга совғалар улашдилар, шундан сўнг автобус тумандаги 34 маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилалар яшаётган хонадонларга йўл олди ва бу оилаларнинг фарзандларига совғалар улашилди.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM