Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарлари ва ходимлари ДИҚҚАТИга! 

Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарлари ва ходимлари ДИҚҚАТИга! 

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли қарори (http://lex.uz/docs/4212245)га асосан жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишган ҳолда тегишли таълим муассасалари раҳбарлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилиши белгилаб қўйилган.

Янги ўқув йили бошланаётганлиги, дарслар тақсимот қилинаётганлиги сабабли умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчилари ишга қабул қилинмоқда ёки вазифасидан озод этилмоқда. 
Сизнинг тавсиянгизсиз жисмоний тарбия ўқитувчиларини ишга қабул қилиш ва ишдан озод этиш мумкин эмаслигини ёдингизда сақланг!
Халқ таълими бўлимлари ва умумтаълим мактабларини ушбу қарор тўғрисида хат бериб огоҳлантириб қўйинг! 
Агарда бирорта мактаб раҳбари Сизнинг тавсиянгизсиз жисмоний тарбия ўқитувчисини ишга қабул қилса ёки ишдан озод этса тегишли ташкилотларга мурожаат этинг!  
Ўз ўрнингизни ўзингиз белгилайсиз.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM