Фарзандларимиз албатта бахтли, Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк бўлади

Фарзандларимиз албатта бахтли, Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк бўлади

2021 йил 12 январ куни Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ХХII – сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев сўзга чиқиб, ўтган йилнинг 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида белгилаб берган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда аҳолининг яшаш шароитларини мамлакат тараққиётини белгилаб берган муҳим масалалари юзасидан депутатлар билан фикрлашди.

Сессия қарорига асосан, депутатларнинг иш режалари тузилиб, жорий йилнинг 15 январдан бошлаб, туман Кенгаши депутатлари ўзларига тегишли ҳудудларга чиқиб, Президентимиз Мурожаатларининг аҳамияти ва аҳолининг ушбу мурожаатномага муносабатлари ҳамда қўшимча фикр-мулоҳазалари ўрганилади.

Дарҳақиқат, Президентимиз “Мамлакатимиздаги 17 млн аёлларнинг орзуларини руёбга чиқарамиз” -  дедилар.    

Бунинг яққол кўзгуси сифатида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни  мактабгача таълимга жалб этиш ва бир йиллик мажбурий  бепул мактабгача  тайёрлаш, 15 ёшгача бўлган болаларимизга камқонлик касаллигини олдини олиш мақсадида, бепул дори-дармонлар билан таъминлаш, Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг сонини кўпайтириш, сифатини ошириш масалалари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бюджет ходимларининг 2021 феврал ойидан ойлик маошлари ва талабаларнинг степендияларини 10 % га оширилишини, гарчи бу рақам биз учун кичик бўлсада, мамлакатимиз учун катта рақам ҳисобланади.

Шундай экан, фаровон мамлакатимизда, фарзандларимиз албатта бахтли, Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк бўлади!

Фароғат Шарипова,

27-Пахтаобод сайлов округи депутати

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM