Туризм иншоатларининг  энг  уста  қурувчилари, меъморлари диққатига!

Эълон!!!      Эълон!!!      Эълон!!!

Туризм иншоатларининг  энг  уста  қурувчилари, меъморлари диққатига!

Оламга машҳур ҳамда  халқаро  аҳамиятга эга, дунё меъморчилигининг ягона нусхаси бўлган Ўзбекистоннинг

“Муҳаббат қасри”

(Тож-Маҳали) –  

ўзбек халқ достонлари очиқ музей хиёбони мажмуаси” лойиҳасининг   қурилишини  амалга оширишни  истайсизми?!

 

Марҳамат, лойиҳамиз билан танишинг:

Лойиҳанинг  манзили: Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг  “Қоработир” қишлоғида, Буюк ипак йўли йўналиши бўйлаб, Зарафшон дарёсининг  чап соҳилида жойлашган 1500 йиллик тарихга эга,  миллий қаҳрамонларимиз Тоҳир ва Зуҳралар дафн этилган  “Тоҳир ва Зуҳра”  зиёратгоҳи  қошида бунёд  бўлади.

 

Лойиҳа қиймати:  тахминан 8 млрд. сўм.

Лойиҳа масъуллари:

1.Самарқанд вилояти Оқдарё туман ҳокимлиги.

2.Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди  Оқдарё туман муассасаси

Тел: +998 91 535 20 06.

(макет сурати ва лойиҳа чизмаси қўйилади)

Тарихий аҳамияти: Дунё тамаддуни аро  муҳаббат достонларининг шоҳ асари  “Тоҳир ва Зуҳра” достони ва  қаҳрамонларининг  оташин  севгиси, буюк  муҳаббати, боқий садоқати,    нафақат,   ўзбек  халқининг, неча  асрлардан  буён  жаҳон  аҳлини  ҳайратга  солиб, меҳр-муҳаббатини  қозониб  келмоқда.  Бу афсона Ўрта Осиё, Озорбайжон, Туркия, Шимолий Ҳиндистон, Покистон халқлари ва Волга бўйи татарлари орасида кенг тарқалган. Достон қаҳрамонларининг номини абадийлаштириш, қабристонларини ободонлаштириш, туризм масканига айлантириш хайрли иш.

Ижтимоий -маърифий  аҳамияти:  Ўзбек халқ достонларимизда  ўз аксини топган   мардлик, жасорат,  халқаро дўстлик, она ватанга муҳаббат, фарзандга, оилага садоқат, миллий ғурур ва  урф-одатларимизга эътиқод туйғулари ушбу лойиҳанинг  бош меъморчилигида ва  ҳар бир достонга бағишланган   музей,  хиёбон, монументларида намоён бўлади. Кутубхона, музей хизмати, конференц зал, дам олиш ва бошқа қулайликлар яратилади. Ёшлар, келин-куёвлар, қўша қариганлар, бахтли оила соҳиблари дини, ирқи, миллатидан қатъий назар ушбу зиёратгоҳга ширин орзу-ниятлар билан келадилар. “Муҳаббат қасри”га келиш, Тоҳир ва Зуҳраларнинг қабрларини зиёрат қилиш халқимизнинг, қолаверса,  дунё халқларининг  оилавий анъанасига айланади.

Лойиҳанинг  ғояси: Антик адабиёт  саҳифаларидан  токи ҳозирга қадар  битилган  халқ, муҳаббат достонлари –  инсоният ҳаёти ва  жамият тараққиётининг тош битикларидир.  Муҳаббат достонлари – бугунги кунда бизни ташвишга солаётган “оила институти” нинг қадимий тамал тошидир. Лойиҳада режалаштирилган  этник музейдаги жаҳон адабиёти муҳаббат достонлари  қаҳрамонлари  ҳаётининг тасвирлари, ҳайкаллари галареяси, миллий кийимлари,маданияти ҳар бир жаҳон сайёҳининг диққатини  ўзига  тортади ва  “Оммавий маданият” “Оломон маданияти” цвилизациясини фош этади.  Ҳар бир сайёҳ ўз миллати ва маданияти,  қаҳрамонлари билан ғурурланади. Халқаро дўстлик мустаҳкамланиб, бу борада санъат ва адабиётнинг хизмати шарафланади.

Ўрта Осиёда, Маворауннаҳрда, айнан,  Самаркандда  дунёга машҳур алломаларнинг, комил инсонларнинг  етишиб чиқиши    оиланинг муқаддаслиги, фарзанд меҳри ва  тарбиясининг  улуғлиги билан боғлиқ. Демак, буюк муҳаббат соҳиблари яшаган юрт, достончилар, бахшилар туғилган диёр – Самарқанд – Тоҳир ва Зуҳроларнинг юрти.   Миёнколдаги  “Тоҳир ва Зуҳра”  қабристони,  уларнинг қабрлари  тарих намунасидир. Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурга мусофирлик тақдири азал бўлмаганда эди,  Ҳиндистон  “Тож-Маҳал”и,  албатта, Самарқандда қурилган бўлур эди. Буюк  маданият, улкан қурилишлар – Буюк муҳаббат соҳибларига, уларнинг авлодларига  хос саодатдир!   

Умид қиламиз ва ишонамизки, ушбу лойиҳа ижодкор халқимиз томонидан янада сайқалланади ва халқаро туризм тижоратидаги энг омадли ҳомий ҳамда  меъморини топади! Омад ёр бўлсин!!! Ўзбекистонда  “Муҳаббат қасри”ни  қурамиз!!!  Ушбу улуғ даргоҳ  Ватанимизга, халқимизга, оиламиз ҳамда фарзандларимизга  бахш этган муҳаббатимиз рамзи бўлиб, тарихда  абадий яшайди!

Лойиҳамиз билан таниш ташкилотлар:

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти  девони

2.Ўзбекистон Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди

3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги.

5. Президент девони “Миллий ғоя” бўлими.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

7.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

8.Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи

9. Ўзбекистон Адабиёт институти

10. Ўз ФА Археология институти

11. Ўзбекистон “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди

12. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

13.Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик Партияси

14. Самарқанд вилоят ҳокимлиги

16. Оқдарё туман ҳокимлиги

    

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM