Оқдарё туманида “АЗИЗА НИГОРА” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини бошлади 

Оқдарё туманида “АЗИЗА НИГОРА” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини бошлади 

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан мактабгача таълим соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, давлат мактабгача таълим муассасаларини янгидан таъмирлаш  ҳамда туманда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда туманда нодавлат, оилавий ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги таълим муассасалари ташкил этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг  3 июль куни Оқдарё тумани Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ташаббускор Турақулов Машраб томонидан қуввати 75 ўринли, болалар учун“Азиза Нигора” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси топширилди. Ушбу муассаса бугунги кунда 12 нафар маҳаллий аҳолининг иш ўринлари билан таъминлади.
Баркамол авлодни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган: у ерда шифокор кўрсатмаси бўйича якка тартибда ва кичик гуруҳ машғулотлари учун даволаш-жисмоний тарбия хонаси, жисмоний тарбия зали, футбол майдони мавжуд, мусиқий таълим дастури эса тузатиш ритмикаси билан тўлдирилган. Шунингдек, нодавлат мактабгача таълим муассасасида психолог фаолият юритиб, болалар билан машғулотлар ўтказишдан ташқари ота-оналар ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан консультациялар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари болажонларимизни юртимиз равнақи йўлида тарбиялашда рус-тили, инглиз-тиллари мукаммал ўрганиши учун алоҳида имкониятлар яратилган.
“Азиза Нигора”номли нодавлат мактабгача таълим муассасасини очилишига маҳалла оқсоқоллари, фахрий отахонлар ва онахонларимиз, ушбу муассасада тарбияланаётган фарзандларимизнинг ота-оналари ҳамда жажжи кичкинтой болажонларимиз тадбиримизга курк бағишлади десак муболаға бўлмайди.
Тадбирни очиб бериш учун ташриф буюрган туман ҳокими Н.Абилов ўзини табриклари ҳамда фикр ва истакларини ушбу маҳалла аҳлига баён этиб, албатта келажагимиз авлодлари бўлмиш жажжи болажонларни ушбу муассаса билан чин юракдан табриклади.
Тадбир давомида Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва сўзга чиқиб бугунги кунда мактабгача таълим тизимига юртимизда жуда катта эътибор берилаётганлиги барчамизга маълумлиги  ҳамда туманимизда давлат мактабгача таълим ташкилотлари, нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасалари, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Бугунги кунда ушбу барча муассасаларни мана шундай гўзал қилиб яратиб келаётган бино-иншоотларига ҳисса қўшганларга алоҳида миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир давомида албатта таклиф этилган ташкилот раҳбарлари, фаол оқсоқол ва ота-оналар ўз хурсандчилигидан миннатдорчилик изҳор этишдилар. Тадбир албатта барчани хушнуд этган холда бундай муассасалар янада кўпроқ очилиши бўйича таклифлар билдиришди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM