Ғўза парвариши бўйича муҳим топшириқлар берилди

        Ғўза парвариши бўйича муҳим топшириқлар берилди

      Об-ҳаво ўзига хос ўзгарувчан келаётган бу йилги шароитда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш зарур.
    Шу кеча-кундузда кечиктириб бўлмайдиган ғўза парвариши тадбирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ғўза парваришида “бир ҳафталик фавқулодда ҳолат” эълон қилиб тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасида бугун Оқдарё тумани 1-2-3-4-секторлари ҳудудлари пахта далаларида семинар йиғилишлар ўтказилди. Хусусан, Р.Ҳамроев ММТП ҳудудидаги “Сабо полвон ХМС” фермер хўжалиги пахта майдонида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Нурқулов бошчилигида семинар йиғилиш ўтказилди. 
    Ушбу йиғилишларда ғўзага агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ишлов бериш ишларини тез ва сифатли якунига етказилиши юзасидан масъул мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмат

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM