Жабрдийда аёлга ҳимоя ордери берилди

Жабрдийда аёлга ҳимоя ордери берилди

    “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини Чоржуй қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Усмонованинг ўзига нисбатан турмуш ўртоғи Ғ.Тилавовнинг сабабсиз равишда камситиб, бехаё сўзлар билан нафсониятига тегиб, жисмоний зўравонлик етказганлиги юзасидан қилган мурожаати Окдарё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Маликова, туман ИИБ ХПБ профилактика катта инспектори  Ш.Худойбердиев ҳамда туман ИИБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Д.Эшонқуловалар томонидан ўрганилди. 
     Келтирилган маълумотлар ва оила билан олиб борилган суҳбатлар натижасида фуқаро Шахноза Усмоновага ҳимоя ордери берилди. Ҳимоя ордери буйича тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш чеклови кўйилиб, оила муросага келтирилди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM