Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари депутатлар эътиборида

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари депутатлар эътиборида

   Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврида амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Самарқанд вилоятида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, шунингдик, сағлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган
    Шу муносабат билан бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлари туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишдилар. 
   Ўрганиш жараёнида депутатлар туғруқ мажмуасида хомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, уларнинг саломатлигини реаблитация қилиш ҳамда бирламчи тиббий ёрдам тизимида оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратишди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM