ОҚДАРЁДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

ОҚДАРЁДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

      Жорий йилда Оқдарё тумани пахтакорлари пахта етиштирилган 5761 гектар майдондан 16250 тонна ҳосил йиғиб олишни режалаштирганлар. Бунда ўртача ҳосилдорлик 28,2 центнерни ташкил этади.
      Бугундан бошлаб тумандаги 204 та фермер хўжаликларидан 10 тасида йиғим-теримга ёппасига киришилди. Туман ҳокими Н.Сулаймонов далаларда бўлиб, теримчилар учун шароитларни янада яхшилаш борасида мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.
     Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун жорий йилда 157 та терим отрядлари ташкил қилиниб, отрядларда жами 9823 нафар теримчилар, шундан 5498 нафари фермер хўжаликларининг ишчилари, 4325 нафари уюшмаган аҳолидан жалб этилмоқда.
      Бундан ташқари пахта мавсумига 42 нафар банк ходимлари, 55 дона теримчиларни ташиш воситалари, 138 дона пахта ташиш транспортлари ҳамда 224 дона тиркамалар бириктирилди. 


 
    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM