Вилоят судларининг сайёр қабули ўтказилди

Вилоят судларининг сайёр қабули ўтказилди

 

         Самарқанд вилоят судларининг вилоят аҳолисини ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда вилоят суди раисларининг туман ва шаҳарларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИГА асосан 2020 йил 08 октябрь куни Оқдарё тумани Халқ қабулхонасида  Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, Иқтисодий ишлар бўйича Самарқанд вилоят суди ҳамда Маъмурий ишлар ишлар бўйича Самарқанд вилоят суди раислари иштирокида туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

         Сайёр қабулда Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан боғлиқ 7 нафар шахсларга нисбатан йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, тақдимномалар қаноатлантирилиб, қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди.  Шунингдек Оқдарё туман Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 3 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар тугатилди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM