Аёллар ва ёшлар  жамиятимиз тараққиётининг таянчи

Аёллар ва ёшлар  жамиятимиз тараққиётининг таянчи

 

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев  “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминдашнинг  қўшимча чора-тадбирлари”га  бағишланган кенгайтирилган видеоселекторда  хотин-қизлар ташкилотлари ҳамда ёшлар агентликлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг  бу борадаги ўрни ва ролини ошириш, мавжуд камчиликларни таҳлил қилиб, олдимизда турган аниқ вазифаларни белгилаб берди. 

     Давлатимиз раҳбари хотин-қизларимизнинг ижтимоий- сиёсий ҳаётдаги ўрни, аёлларимиз ҳамда ёшларимизни иш билан таъминлаш борасида янгича йўналиш, тизим яратилиши ҳақида атрофли тўхталиб ўтди.

  Бу эса сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди.

   Оқдарё туманида бу йил 2209 нафар ёшлар мактабларни битирди. Шундан 219 нафари олий ўқув юртларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Бизнинг энг асосий вазифамиз ҳозирда олийгоҳга ўқишга кира олмаган икки минга яқин ёшларимизнинг тақдирига бефарқ бўлмасдан, уларнинг  бандлигини таъминлаш, “Ёшлар темир дафтари”нинг адолатли юритилишини таъминлашдан иборат бўлади.

  Шунингдек, видео селектр йиғилишида ёшлар ва хотин-қизлар учун алоҳида жамғармалар ташкил этилиши, улар ҳам аҳолининг манашу қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилиши айтиб ўтилди ҳамда  жамғармаларнинг молиявий манбалари ҳам кўрсатиб берилди.

  Ушбу янгича механизмни жойларда қай даражада сифатли амалга оширилиши, ёшларимиз ҳамда хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш, уларни ишга жойлаштириш, доимий даромад манбасига эга қилишимиз бизнинг фаолиятимизга бериладиган асосий баҳо бўлади.

 

  Сардор Луқмонов,

  Оқдарё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM