Ҳудудий инвестиция дастури доирасида янги иш ўринлари яратилмоқда

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида янги иш ўринлари яратилмоқда

    Оқдарё туманини ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2020 йил давомида жами 319 миллиард сўмлик 45 та лойиҳаларнинг ишга туширилиши ва натижада 510 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган 9 ой мобайнида 155,7 миллиард сўмлик 32 та лойиҳа амалга оширилди ва 325 та иш ўрни яратилди. Шундан саноат йўналишида 52,5 миллиард сўмлик 9 та лойиҳа амалга оширилиб, 142 та иш урни яратилган.
    4-чоракда жами 163,3 миллиард сўмлик 13 та лойиҳа ишга туширилиб, 250 та иш ўрни яратилади. Шу жумладан саноат йўналишида 136,6 миллиард сўмлик 5 та лойиха амалга оширилиши эвазига 185 та иш ўрни яратилади.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM