Илғор теримчилар рағбатлантирилди

Илғор теримчилар рағбатлантирилди

    Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
     Оқдарё туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Акбар Ахтамов, вилоят Кенгаши девони раҳбари Азимжон Солиев Оқдарё туманидаги “Фатхулла Бутанош ҳосили”, “Хумоюн Шоҳ даласи” фермер хўжаликлари далаларига ташриф буюришди.Терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар билан суҳбат ўтказишиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишишди. Шундан сўнг, фаол теримчилар ЎзМТДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  Хуршид Шодмонов,
ЎзМТДП Оқдарё туман Кенгаши
етакчи мутахассиси-партия гуруҳи ижрочи котиби

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM