Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

     Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсуми учун захира яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов Оқдарё деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.   Шунингдек, Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлари томонидан бозорда кўпроқ қайси озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортаётганлигини аниқлаш борасида ўрганишлар олиб борилди.
    Маълумот учун: Оқдарё туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами 2990,0 тонна, шундан 1573,0 тонна картошка, 671,0 тонна пиёз, 465,0 тонна  сабзи, 280,0 тонна гуруч маҳсулотларини захирага ғамлаш ишлари олиб борилмоқда.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM