21 ОКТЯБРЬ - ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

      21 ОКТЯБРЬ - ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

 

        21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “ОНА ТИЛИМ, ЖОНУ ДИЛИМ” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Луқмонов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асроровалар иштирок этишди. Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари томонидан тайёрланган кўргазмали қуроллар, қўл меҳнатлари ва ижодий ишлар билан танишди.

          Кўп йиллардан буён ўзларининг самарали меҳнатлари билан келажагимиз давомчиларини юксак маънавиятли, ватанпарвар, халқимизнинг энг яхши анъаналарига садоқат руҳида тарбиялаб мактабгача таълим тизимининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир нечта мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари совғалар билан тақдирланишди. Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотлари ошпазларининг 11 нафарига Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси халқаро ўзбек пазандачилик санъати марказининг III-тоифали ошпаз ихтисослиги бўйича дипломлар берилди.

          Тарбиячилар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар, қўшиқлар ва рақслар барчага манзур бўлди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM