Илғор теримчиларни рағбатлантириш давом этмоқда

Илғор теримчиларни рағбатлантириш давом этмоқда
  
  Миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин” ни далалардан йиғиб-териб олиш жараёнида Оқдарё туманида қарийб ўн мингга яқин теримчилар фаол иштирок этмоқдалар. Айни вақтда далаларда иш қизғин. Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суратини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.
  Бугун Оқдарё тумани сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари ҳудудлардаги пахта далаларида теримчилар билан учрашишди. Теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда  жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалик ва отряд раҳбарлари ҳамда теримчиларга ташаккур билдирилди. Энг илғор теримчиларга ҳар хил турдаги совғалар топширилди.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM