Оқдарё туманида KPI бўйича учрашув ўтказилди

Оқдарё туманида KPI бўйича учрашув ўтказилди

Давлат бошқаруви тизимига замонавий, инновацион усул ва воситаларни кенг жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда амалга оширилаётган фаолият натижадорлигини белгилаш юзасидан вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликларида KPIни жорий этиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Зеро, бугунги кунда натижадорлик ва самарадорлик барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий мезонига айланмоғи лозимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан KPI бўйича навбатдаги учрашув жорий йилнинг 27 октябрь куни Оқдарё туманида ўтказилди.

Ушбу учрашув Оқдарё тумани ҳокими ўринбосарларининг дастлабки кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда улар фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, KPI – энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тушунчаси, унга қўйилган талаблар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари, ҳозирги кунда KPIни жорий этишдаги муаммолар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини KPI бўйича ҳисоблаш рейтинги ва уларни аниқлаш мезонлари тўғрисида батафсил тушунча бериш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарларига бугунги кунда Республика бўйича тажриба сифатида KPI тизими жорий этилган туман ва шаҳарларнинг 2020 йил 9 ойи давомидаги дастлабки рейтинги таништириб ўтилди.

Учрашувлар сўнггида тўртта сектор раҳбарлари фаолиятига ҳам келгусида KPI баҳолаш мезонлари жорий этилиши юзасидан тегишли маъсуллардан таклифлар олинди ҳамда ҳудудларда бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритилишида мавжуд муаммолар ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Учрашув якунида туман ҳокими ҳамда ўринбосарлари KPI тизими бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM