Мурожаатлар жойига бориб ўрганилди

Мурожаатлар жойига бориб ўрганилди

Бугун Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари жойига бориб ўрганилди. Тумандаги 3-сектор ҳудуди “Суғончи” маҳалласидаги хонадон вакиллари билан ҳамда 2-сектор ҳудуди “Даҳбед” маҳалласида жойлашган “Ижтимоий уй”ларда яшовчи фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида бир-бирлари билан келишмай қолган оилалар муросага келтирилди, шунингдек, ушбу ҳолатлар қайта такрорланмаслиги юзасида тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM