Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш йўлида

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш йўлида

Бугун “Оқдарё туманидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора тадбирлар дастури” асосида  тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган,  ногирон фарзанди бор, вақтинча ишсиз, хотин-қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликова сўз олиб, уй шароитида доимий даромад манбаи яратишда касб-ҳунарнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди.

Тадбир сўнгида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлардан Сурайё Бобомуродова, Рухсора Ғофурова  ва Сохиба Шоназароваларга туман ҳокимлиги томонидан замонавий тикув машиналари топширилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM