“Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида давра суҳбати ўтказилди

“Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида давра суҳбати ўтказилди

Айни кунларда туманимизда “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” кўтаринкилик билан давом этмоқда. 
Бугун “Кумушкент” маҳалласида жойлашган 32-умумтаълим мактабида ҳарбийлар, ота-оналар ва ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Давра суҳбатида Республика маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси раҳбари Бунёд Ашуров, Ўзбекистон Қуролли Кучлари кичик мутаҳассислар тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари майор Дониёр Жўрабоев, кичик сержант Умиджон Эргашов сўзга чиқишиб, бугунги ёшлар она ватанга муносиб фарзанд бўлиши, ўз оила қурғонини ҳимоя қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида атрофлича фикр юритишди. 
Шунингдек, тадбирда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этиб, тадбирнинг кўнгилли ўтишини таъминлади.  

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM