Қишлоқ ички йўлларига шағал ётқизилмоқда

                                                                         Қишлоқ ички йўлларига шағал ётқизилмоқда
 
Бугун Оқдарё туман ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғи Н.Сулаймонов, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, сектор раҳбарлари ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Ҳашар элга ярашар” тамойили остида фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб этган ҳолда махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.
  Тадбир давомида Қорадарё қирғоқларидан шағал олиб келиниб, “Примкент” маҳалласи Пониқи қишлоғининг 1.5 километр ички тўпроқ, лой кўчаларига ётқизилди. Шунингдек, фуқароларнинг хонадонларида ис гази ва овқатдан заҳарланиш бўйича профилактик ишлар олиб борилди.
 Ушбу йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM