Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига муносабат

 

Инсон манфаатлари ҳеч қайси давлатда бизникичалик қадр топмаган бўлса керак. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги Мурожаатномасида бу фикр яна бир бор ўз исботини топди десак янглишмаган бўламиз.

 Мурожаатномада энг аввало биринчи ўринда келажагимиз бўлмиш болажонларимиз ҳақида сўз борар экан ҳар бир болага бериладиган эътибор учун келажакда уларнинг меваси бу бизнинг юртимиз манфаатига хизмат қилиши, улар эришган ютуқлар давлатимиз байроғини юксакларга кўтаришини ўйлаб, юртбошимиз аввало Мактабгача таълим соҳасига алоҳида тўҳталиб ўтганлиги бежиз эмас, албатта.

Бола туғилгандан тарбия олишни бошлар экан бунинг келажакда кўрки, билим олиши эса ҳаёт қийинчиликларини енгишда пойдевор бўлади. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган фарзандларимиз билим кўникмаси ортиб бориши билан келажакда қизиқиш шу қадар ортиб ҳамма нарсани билишга ва янгиликлар яратишга интилувчан бўлади.

Мана шундай имкониятлар яратилган даврда яшаётган эканмиз, Президентимиз ва албатта ўз виждонимиз олдида шундай хизмат қилайликки бизнинг фарзандларимиз буюк бобоколонларимиз каби довюрак, қалами тош юракни ёрган, билими оламни лол қолдирган инсонлар бўлиб етишишсин.

 

Сарвиноз Нарзуллаева,

Оқдарё туман 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM