“Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

 “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

 

         “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Самарқанд ҳарбий гарнизони ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси қўшма тадбирлар режасига биноан жорий йилнинг 6 январ куни тумандаги барча сектор ҳудудларида “Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

         Ўтказилган тадбирлар 1-сектор ҳудуди “Кумушкент” маҳалласи 32-мактаб, 2-сектор ҳудуди “Тараққиёт” маҳалласи 41-мактаб, 3-сектор ҳудуди “Янгиқўрғон” маҳалласи 2-мактаб ҳамда 4-сектор ҳудуди “Авазали” маҳалласидаги 56-мактабларда ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Қуролли Кучлари кичик мутаҳассислар тайёрлаш маркази ҳарбий ўқитувчилари, Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул вакиллари Хайринисо Мирзажонова, Жамол Назаровлар ота-оналар ва ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлишди. Унда иштирок этган туман ижодкорлари ҳам ўзларининг ватанпарварлик ҳақидаги ижод намуналаридан парчалар ўқишди.

         Кун давомида бўлиб ўтган тадбирлар доирасида Кичик мутахассислар тайёрлаш марказининг ўқитувчиси подполковник Шухрат Хамраев, бўлим бошлиғи майор Адиз Наврўзов ва катта йўриқчи сержант Шермат Давроновларнинг ҳарбий кўргазмали чиқишлари ёшларга ватанпарварлик кайфиятини улашди.

         Ўтказилган тадбирлардан сўнг тарғибот гуруҳи аъзолари меҳнат фахрийларининг уйларида ва шу билан бирга 7-36- мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб ўз совға-саломларини улашишди.

Кун давомида бўлиб ўтган тадбирлар барчада катта таассурот қолдирди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM