Масъул раҳбарлар ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишди

 

Масъул раҳбарлар ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишди

 

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида 2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов ва  туман ҳокими Н.Сулаймонов, вилоят ва туман ДХХ мутасаддилари, секторлар раҳбарлари ҳамда туман ташкилотлари масъул ходимлари  иштирок этди.

Унда ёшлар томонидан кредит олиш, тадбиркорлик бўйича ўзларининг таклифлари, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари, бундан ташқари фаол ўқувчи-ёшларимиз томонидан туманда аҳоли ва ёшлар ўртасида АКТ йўналишини ривожлантириш, инглиз тилида сўзлашув бўйича танлов ўтказиш ва шу каби бир қанча қизиқарли таклифларини билдиришди.

 Ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаат ва таклифлар раҳбарлар томонидан атрофлича ўрганилиб, назоратга олинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM