ЁШЛАРИМИЗ ДОИМО ФАОЛ БЎЛИШАДИ

ЁШЛАРИМИЗ ДОИМО ФАОЛ БЎЛИШАДИ

 

Ўтган йилнинг 25 декабр куни Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи бор Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Ушбу форумнинг мазмун-мохиятини ёшларга етказиш учун жойларда кенг миқёсда ибратга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларимиз бугун ўз олдига улкан марраларни қўйишган. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Бунда аввало, биз ёшларга, уларнинг куч-ғайратига ва азму шижоатига суянамиз.
Мана шу марраларга эришиш йўлида Мухтарам Президентимиз томонидан ёшлар олдига барча тўсиқлар олиниб, қуйидаги имтиёзлар яратиб бермоқда. Жумладан, ҳар битта туманларда “Ёшлар кичик саноат зоналари” ташкил этилади. Ушбу саноат зоналарида ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектлари жойлаштирилади.
Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади.
Бундай кредитлар 3 йил имтиёзли даври билан 7 йил муддатга берилади. Банк томонидан ушбу мақсадлар учун келгуси йилда 45 миллион долларлик микрокредитлар ажратилади.
Ёшлар тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиб 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Ушбу жамғарма ёшларнинг лойиҳаларига қулай шартларда ва паст фоизларда кредит беради.
Шунингдек, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури орқали ҳар бир вилоятга ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилади.
Яқин икки йилда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.
Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширилади.
Яна бир долзарб масала. Юртимизда бир неча фарзанди олийгоҳларда таҳсил олаётган ота-оналарнинг аксарияти, очиғини айтганда, ўқиш харажатларини қоплашда қийналадилар. Шунинг учун икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда кредитни ўқиш даври тугаб, ёшларимиз ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилади.
Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб ёшлар ўртасида ҳар йили “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ушбу синов талабларини бажарганларга спорт разрядлари берилади, муддатли ҳарбий хизматга бориш ва “Темурбеклар мактаби”га киришда имтиёзлар жорий этилади.
Энг муҳими, мана шундай синовларда тобланиб, иродаси чиниққан фарзандларимиз жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб вояга етади. Олий таълимга киришда энг юқори бал тўплаган 200 нафар ёшга 4 йиллик Призидент гранти эълон қилинди. Олий таълим талабалари учун Призидент стипендиялари жорийэтилади.
Азиз ёшлар! Муҳтарам Президентимизнинг сиз ёшларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимизнинг, эртанги Она Ватанимизнинг Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда сизлар асосий куч эканликларингизни яна бир бор эътироф этмоқчиман.

Маьруфхон Мусаев,
 Ёшлар ишлари агентлиги 
Оқдарё туман бўлими бошлиғи

Манба: “Oqdaryo ovozi” газетаси

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM