Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласидан ҳабар олинди

Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласидан ҳабар олинди

Бугун Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов, сектор раҳбарлари, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда Марказий ҳарбий округи тасарруфидаги 36170 ва 37239-ҳарбий қисм ҳарбийлари “Чорбоғ-2” маҳалласидан хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Нодир Ражабовнинг оиласидан хабар олишди. Ташриф чоғида сўз олганлар мард ўғлоннинг ватан олдидаги кўрсатган хизматлари доимо эътиборда эканлигини таъкидлашиб, унинг оиласига байрамолди совға-саломлар улашилди.
 Мазкур ташрифдан хонадон эгаларининг кўнгиллари тоғдай кўтарилди.
 


Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM