“Қўл жанги” бўйича “Оқдарё туман ҳокими камари” мусобақаси бўлиб ўтказилмоқда

 

“Қўл жанги” бўйича “Оқдарё туман ҳокими камари” мусобақаси бўлиб ўтказилмоқда

Айни пайтда Оқдарё туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича “Оқдарё туман ҳокими камари” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақада “Самарқанд вилояти”, “Самарқанд шаҳар”, “Оқдарё”, “Ургут”, “Жума”, “Иштихон” жамоалари вакиллари “Ҳоким камари” учун баҳс олиб боришмоқда. 
Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирок этиб, спорт инсонни нафақат жисмонан соғлом бўлишида, балки ақлан теран бўлишида ҳам муҳим роль ўйнашини таъкидлаган ҳолда иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади. 
 Олқишлар остида қизғин олиб борилаётган мусобақа ғолиб ва совриндорларига “Ҳоким камари” ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM