“Касб-ҳунар фазилати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Касб-ҳунар фазилати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Бугун Оқдарё туманидаги 24-умумтаълим мактабида “Касб-ҳунар фазилати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Окдаре тумани “Қум” жоме масжиди имом ҳатиби Р.Эргашев, мактаб директори М.Худойқулова, “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари  томонидан ўқувчи ёшлар билан илм ва касб хунар фазилатлари хусусида мулоқот қилди. 
Унда сўз олганлар инсон меҳнат қилиши, касб-ҳунар билан машғул бўлиши, меҳнат ва ҳаракат албатта бахт келтириши ҳамда касб-ҳунарли киши ҳамиша элда азиз бўлишини таъкидлашди.
Очиқ ва таъсирчан руҳда ўтказилган давра суҳбати ёшларда катта қизиқиш ва бир олам таассурот қолдирди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM