Мақсад ёшлар муаммоларини тинглаш ва уларга амалий кўмак бериш

Мақсад ёшлар муаммоларини тинглаш ва уларга амалий кўмак бериш

Бугун “Янгиравот-2” маҳалласида жойлашган 36-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатлари эшитилди. 
Дастлаб, туман ҳокими тадбирнинг мақсади ҳақида сўз юритиб, ёшларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга амалий кўмак бериш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.
Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, уй-жой, имтиёзли кредитлар олиш ва бошқа масалалар бўйича 30 га яқин мурожаатлар тингланди. Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM