Фан ойлиги таълим сифатини оширишда муҳим жараён

Фан ойлиги таълим сифатини оширишда муҳим жараён

Жорий йилнинг 20-январ куни табиий фанлар ойлиги доирасида Оқдарё тумани  41- умумтаълим мактабида  физика, кимё ва биология фанлари юзасидан ҳамда “ПИСA” халқаро тадқиқотларига тайёрланиш доирасида очиқ дарслар ва шу билан биргаликда ўқув-семинар  ташкил этилди.
Очиқ дарслар ва семинарга туманнинг барча табиий фан ўқитувчилари иштирок этди ва ўзаро тажриба алмашишди.
Фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирнинг мақсади ҳам шундаки, таълим муассасаларида ўқувчилар саводхонлигини ошириш, уларни  табиий фанлар   бўйича ДТС талабларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириб бориш, уларнинг ушбу фанлар бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлиги, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини амалиётга жорий этиш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқариш билан аҳамиятлидир.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM