Фуқароларнинг мурожаатлари доимо эътиборда

Фуқароларнинг мурожаатлари доимо эътиборда

Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бир сўз билан айтганда халқ розилиги, Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатнинг устунига айланиб улгурди.
Юқоридаги фикрлар исботи сифатида ҳар ҳафта давомида Халқ қабулхонасида Оқдарё туман ҳокимининг фуқаролар билан қабулларини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Бугун ҳам туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида базилари ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, эгалик ҳуқуқи, кадастр сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM