Парламент комиссияси аъзолари 38-мактабдаги таълим жараёни билан танишишди

Парламент комиссияси аъзолари 38-мактабдаги таълим жараёни билан танишишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Aлишер Қодиров раҳбарлигидаги Парламент комиссияси аъзолари тумандаги 38-умумий ўрта таълим мактабида бўлди. 
Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш жараёнлари, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб, зарур қонуний чора-тадбирлар ишлаб чиқишни ўзларига асосий вазифа этиб белгилаган парламент вакиллари мактаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилари билан жонли мулоқотда бўлишди. Таклифларни тинглаб, муҳим тавсиялар беришди.
Мактаб ўқувчилари дарсдан ташқари бўш вақтлари машғул бўладиган қизиқишлари доирасида ўз қобилиятларини намоён этишди.
Депутатлар ёшларнинг келгусидаги мақсадлари билан қизиқиб, уларни касб-ҳунарларга тўғри йўналтириш бўйича устозларига тавсиялар беришди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM