Мурожаатнома мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилди

Мурожаатнома мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кенг аҳолига етказиш мақсадида тарғибот тадбирлари Оқдарё туманидаги барча секторларда, жумладан, 1-сектор ҳудуди туман ҳокимлигида, 2-сектор ҳудуди “Навоий” маҳалласи 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, 3-сектор ҳудуди “Янгиқўрғон” маҳалласи, 4-сектор ҳудуди “Янгиравот-1” маҳаллаларида давом этди.
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси доирасида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусига бағишланган тарғибот тадбирларида сўз олган Профессор-ўқитувчилар Мурожаатномада кўтарилган вазифалар ижросига жамоатчиликни сафарбар қилиш ҳамда яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишларини ҳақида ахборот берилди.
Ўтказилган тадбирларда давлатимиз раҳбари томонидан Мурожаатномада илгари сурилган асосий ғояларни ўзида мужаззам этган видеороликлар барчада катта қизиқиш уйғотди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM