Янгидан ташкил этилган спорт тўгараклари ўқувчи ёшлар ихтиёрида

Янгидан ташкил этилган спорт тўгараклари ўқувчи ёшлар ихтиёрида

Янги йилнинг илк ойи ўқувчи ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун янги имкониятлар билан бошланганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Бинобарин, бугунги кунда туманимизда ёшларни спортга қамраб олишда кенг кўламдаги ислоҳотлар, амалий ишлар яққол кўзга ташланмоқда. Бу жараёнда туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари томонидан ҳар бир мактабларда спорт тўгараклари ташкил этилмоқда ҳамда спорт жиҳозлари билан таъминланмоқда. 
Бугун тумандаги 28-29-51-умумтаълим мактабларида янги спорт тўгаракларининг очилишига бағишланган тадбирлар ҳамда мусобақалар ўтказилди. Дастлаб, 29-мактабда “Бадиий гимнастика” тўгарагининг очилиши бўлиб ўтди. Унда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори А.Пўлатов сўз олиб, тўгаракдаги барча шароит ва қулайликлар ўқув-қизлар ихтиёрида эканлиги, бу спортнинг аҳамияти ҳақида тўҳталди. Тадбир давомида ўқувчи қизлар ўртасида гимнастика бўйича мусобақалар ўтказилди.
Шунингдек, бугун 51-мактабда “Шахмат” тўгарагининг очилиши ўтказилиб, унда сўз олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Урол Зиёев спортнинг шахмат тури кенг оммалашаётганлиги ва бу спорт билан шуғулланган ёшлар ақлан етук бўлишини таъкидлади.
Бундан ташқари, 28-мактабда жойлашган спорт залда “Миллий кураш” тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Маҳоратли мураббийлар бириктирилган ушбу кураш тўгарагида шуғулланиш истагида бўлган ёшлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Мазкур тўгарак очилиши доирасида болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақа ташкилотчилари томонидан  иштирокчиларга улкан омадлар тилашди.
Бир сўз билан айтганда туманда ёшларни спорт билан қамраб олишдаги вазифалар тизимли равишда давом эттирилади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM