ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИНГ ВА САЛОМАТ БЎЛИНГ

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИНГ ВА САЛОМАТ БЎЛИНГ

Аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлаш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш мақсадида бугун “Ойтамғали” оилавий шифокор пункти томонидан “Тўғри овқатланинг ва саломат бўлинг” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзи талаблари, тўғри овқатланиш ҳамда соғлом ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, туз, қанд ва ёғ миқдорини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли томонлари тўпланганларга тушунтирилиб ўтилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM