МAКТAБ ДИРЕКТОРЛИГИГA НОМЗОДЛAР ХAЛҚ ДЕПУТAТЛAРИ ТУМAН КЕНГAШИ ТОМОНИДAН ТAСДИҚЛAНДИ

МAКТAБ ДИРЕКТОРЛИГИГA НОМЗОДЛAР ХAЛҚ ДЕПУТAТЛAРИ ТУМAН КЕНГAШИ ТОМОНИДAН ТAСДИҚЛAНДИ

Бугун халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, халқ таълим бўлими ходимлари ҳамда умумтаълим мактаби директорлари иштирок этдилар.

Сессияда туманмиздаги 27, 48-мактабларга директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди.

Маълумки Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6108 фармони, “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884 сон қарорига асосан халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида бўш (вакант) бўлган директор лавозимига номзодларни тавсия этиш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритиш тартибини тасдиқдаш бўйича Халқ таълими вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларида директор лавозимига номзодларни тавсия бериш ва иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 25 декабрдаги 325-сонли буйруғига кўра 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Бўш ўринларга номзодлар ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўрсатилган мактаб директорларининг номзодлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов орқали танланади. Мактаб директори лавозимига номзодлар ушбу танловда ўзларининг умумталим мактаби кўрсаткичларини келгуси уч йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастури билан қатнашади.

Сессияда депутатлар Оқдарё туманидаги 27-мактаб директорлигига номзодини қўйган уч номзоднинг бири Абдурахимова Манзура Машрабовна ҳамда 48-мактаб директорлигига номзодини қўйган Расулова Шахноза Қурбоновнанинг 3 йиллик дастурини тинглаб, Кенгаш қарори билан директорликка тавсия этишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM