Маслаҳатчи-эксперт гуруҳини тасдиклаш масаласи ҳам муҳокама этилди

Маслаҳатчи-эксперт гуруҳини тасдиклаш масаласи ҳам муҳокама этилди

Жорий йил 22 февраль куни Xалқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари ҳамда фаол депутатлар иштирокида туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 2021 йилнинг дастлабки ойларида доимий комиссиялар томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда биринчи чорак якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди. Шунингдек,  йиғилишда доимий комиссиялар  раислари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир доимий комиссия раисига бир нафардан маслаҳатчи-эксперт гуруҳини тасдиклаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM