Халқ қабулхонасида туман ҳокими мурожаатларни қабул қилмоқда

Халқ қабулхонасида туман ҳокими мурожаатларни қабул қилмоқда

 Айни пайтда Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Халқ қабулхонасида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилмоқда. 
Қабул жараёнида фуқароларнинг тадбиркорлик, имтиёзли кредитлар, электр энергия, газ, коммунал тўловлар, уй-жой, ишга жойлашиш, тиббий ва моддий ёрдам, оилавий муносабатлар каби масалалардаги ҳар бир мурожаати, таклиф ва мулоҳазалари диққат билан ўрганиляпти.  


Мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинган ҳолда қўшимча ўрганиш ҳамда муддат талаб этадиган масалаларга масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM