Эронлик тадбиркорлар ҳамкорлик таклифи билан ҳоким қабулида бўлишди

Эронлик тадбиркорлар ҳамкорлик таклифи билан ҳоким қабулида бўлишди

Ҳорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, улар орқали туманга инвестиция киритиб, янги иш ўринлар яратиш туман иқтисодиётини юксалишида муҳим аҳамият касб этади.
Бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Оқдарё туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билан Эрон давлатидан ташриф буюрган тадбиркор “BUSTAN FADAK” ширкати раҳбари Маҳмуд Мусавини қабул қилди.
Ҳорижлик ҳамкорларнинг мазкур ташрифидан мақсад Оқдарё туманига 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, юқори навли маккажухори етиштириш ва ҳосилни Эронга экспорт қилиш, шунингдек кейинчалик туманда томчилатиб суғориш технологияси ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM